Ҳукумат қарори билан Алишер Саидаббосович Султоновга Бош вазирнинг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажариш ҳам юкланди.
Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, А.С. Султонов айни вақтда энергетика вазири лавозимда фаолият юритмоқда.






