1

Ҳисор давлат қўриқхонасидаги қор барслари сони 500 тага яқинлашди

ЖАМИЯТ 13.11.2014, 17:59
Ҳисор давлат қўриқхонасидаги қор барслари сони 500 тага яқинлашди

Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган Ҳисор давлат қўриқхонасидаги қор барслари сони 500 тага яқинлашган. Бу ҳақда «Народное слово» газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, қўриқхона ташкил қилинган вақтда қор барсларининг сони атиги тўртта бўлган. Дунё бўйича эса ушбу ноёб жониворларнинг сони тахминан 4500−7300 тани ташкил этади.

Ўзбекистон қор барсларининг ҳаёт тарзини ўрганиш ва шунга қараб уларни сақлаб қолиш ва кўпайтириш бўйича қатор халқаро лойиҳаларда қатнашмоқда. Жумладан, тегишли ҳудудларга фототузоқлар ўрнатиш орқали қор барсларининин яшаш шароитларини ўрганиш ва уларни санашда ўз самарасини бера бошлаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1