1

Самарқандда босқинчилик билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олинди

ЖАМИЯТ 13.11.2014, 18:03
Самарқандда босқинчилик билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олинди

Самарқанд вилоятининг шу номли туманида ўғрилик ва босқинчилик билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди, дея хабар бермоқда «Правда Востока» газетаси.

Бир куни тунда юзига ниқоб таққан ўғрилар Самарқанд туманида яшовчи Қодир С. исмли шахснинг уйига бостириб киради ҳамда ундан пул ва қимматбаҳо тақинчоқларни топиб беришни талаб қилади. Кучли жисмоний ва руҳий қийноқлардан сўнг уй эгаси уларга барча бойлигини бериб юборади. Сўнг босқинчилар қочиб қолади.

Бироқ жиноят-қидирув ходимларининг тезкор ҳаракатлари шарофати билан гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Уларнинг туманда сўнгги пайтларда рўй берган бошқа шундай жиноятларга алоқадорлиги ҳам аниқланди. Ҳибсга олинганларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1