1

Стив Жобс iPodнинг биринчи прототипини аквариумга ташлади

HI-TECH 27.11.2014, 09:28
Стив Жобс iPodнинг биринчи прототипини аквариумга ташлади

Стив Жобс янги мосламанинг ташқи кўриниши ва унинг йиғилишига доим танқидий муносабатда бўлиб келган. Унинг кутилмаганда қилган ҳаракати мосламани йиғиш жараёнига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.

iPodнинг биринчи авлодини яратувчилари учун  бу миш-миш эмаслиги маълум, яъни Стив Жобс биринчи прототипни аквариумга ташлаб юборди.

Бу воқеа бўлганига анча вақт бўлган, аммо буни биринчи авлод яратувчиларидан бири Амид Чаудхари ёдга олди.

Биринч  авлод вакили прототипи тайёр бўлгач, уни Жобсга кўрсатишга қарор қилишади, аммо Apple асосчисининг бунга нисбатан реакцияси муҳандислар кутганидан тамомила бошқача бўлиб чиқади.

“Муҳандислар кашф этилган янги мосламани йиғиш жараёнини қайтадан ўтказишганлиги тасдиқлашади”, - дея ёдга олади Амид Чаудхари.

Прототип билан танишиб чиққандан кейин Стив Жобс бироз вақт жим туради ва iPodни олади ҳамда уни сув тўла аквариумга ташлайди. Сув тубига етгунича ундан нигоҳини узмайди. Шунда ундан овоз чиқади.

“Бу ҳаво шарининг овози, демак у ерда ҳали жой бор. Янаям кичикроқ қилинглар”, - дейди Стив Жобс муҳандисларга қарата.

Бундай ҳаракатлар натижасида мусиқани рақамли форматда тинглаш имконияти юзага келади.

Манба: The Atlantic

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1