1

Facebook аудиторияси ўсишдан тўхтатди

HI-TECH 27.11.2014, 09:43
Facebook аудиторияси ўсишдан тўхтатди

Global Web Index ташкилоти йирик ижтимоий тармоқларда аудиториянинг ўсиб бориши бўйича олиб борган тадқиқоти натижаларини маълум қилди, дея хабар бермоқда vesti.ru.

Маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, Facebook аудитория тўплаш имкониятига эга эмас. Кўринишидан, ушбу тармоқда турғунлик даври бошланган.

Facebook аввалгидек 1.35 миллиардан кўпроқ фойдаланувчи билан жаҳонда етакчи бўлиб қолмоқда. Бироқ Марк Цукерберг яратган ижтимоий тармоқ аудитория йиғиш бўйича энг юқори нуқтасига чиққанга ўхшайди, чунки ўсиш борасида у анча ортда қолмоқда.

Масалан, Tumblrдан фойдаланувчилар сони йил давомида 120 фоизга ошган, Facebookда эса бу кўрсаткич 2 фоизни ташкил этмоқда. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони Pinterestда 57 фоизга ўсган бўлса, Facebookда 6 фоиз. Instagram, LinkedIn, Twitter, YouTube ва ҳаттоки Google+ ҳам Facebookка қараганда тез ўсмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1