1

UMS очилиши қандай ўтди: оломон, бақир-чақир ва ур-йиқит (фото)

HI-TECH 01.12.2014, 12:44
UMS очилиши қандай ўтди: оломон, бақир-чақир ва ур-йиқит (фото)

Бугун янги мобил оператори UMS ўзининг Ўзбекистондаги фаолиятини расман бошламоқда. UZ24 мухбири компаниянинг бош офисида бўлиб, у ерга йиғилган одамларни, бир-бирини уриб-суриб, ичкарига интилаётганларни суратга олди.

1. МТС, янги номи UMSнинг очилиши Ўзбекистонда сабрсизлик билан кутишди, буни биламиз, аммо офис ичкарисига кириш учун бунчалик бўлишини билмагандик.

2. UMSга абонент бўлишдан ташқари компания офиси олдига бу жараёнларни суратга олиш учун тўпланганлар ҳам кўп бўлди.

3. Одамларнинг асосиини эркаклар ташкил этди, аммо ожиз жинс вакиллари ҳам бор эди.

4. Мана бу расмда ҳали офис очиқ эмаслиги кўриниб турибди, аммо эълон қилинган. Ҳамма кутмоқда.

5. Кексайиб қолган аёллар ҳам очилишни кутишди.

6. Мана бу ерда эса офис эшиклари очилди ва бошланди: бақир-чақир, жанжал, ур-йиқит ва оломон.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1