1

Toyota Япония ва Хитойда 190 минг машинани қайтариб олмоқда

HI-TECH 04.12.2014, 15:43
Toyota Япония ва Хитойда 190 минг машинани қайтариб олмоқда

Toyota Motor Corp. Takata Corp. томонидан ишлаб чиқарилган хавфсизлик ёстиқчаларидаги носозлик туфайли Япония ва Хитойда 190 мингта машинасини қайтариб олади, дея хабар бермоқда MarketWatch.
Компаниянинг қайд этишича, бу 2002 йилнинг сентябридан 2003 йилнинг декабрига қадар ишлаб чиқарилган автомобилларга тегишли.

Япония транспорт вазирлигининг кўрсатмасига биноан, бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам кўрсатилган муддатда ўша ёстиқчалардан фойдаланганлигини текшириб чиқмоқда. Бундан тушуниш мумкинки, бошқа япон компаниялари ҳам ўз машиналарини қайтаришлари мумкин.

Toyota 185 мингта машинани Япониядан, 5 мингтасини эса Хитойда қайтариб олмоқда.

Компания келтирилган машиналарда хавфсизлик ёстиқчаларнинг ҳаво пуркагичларини алмаштиришни режалаштирмоқда.

Охирги 6 йил ичида жаҳоннинг 11 автомобил ишлаб чиқарувчиси, жумладан Toyota, Honda ва Chryslerлар Takata томонидан тайёрланган хавфсизлик ёстиқчалари ўрнатилган  тахминан 17 миллион дона машинани қайтариб олишган. Ёстиқчаларнинг носозлиги камида беш кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1