1

Россияда интернет учун солиқ тўланиши мумкин

HI-TECH 05.12.2014, 10:58
Россияда интернет учун солиқ тўланиши мумкин

Россияда ҳар бир интернет-фойдаланувчидан йилига 300 рубль миқдорида шу йўналиш ҳуқуқ эгаси фойдасига солиқ тўплаш киритилиши мумкин, дея маълумот берди Россия ҳуқуқ эгалари иттифоқи бош директори Сергей Федотов.

"Шундай тариф модели таклиф этилмоқда: агар сиз интернетга уланган бўлсангиз, у ҳолда сизнинг мобил телефон ёки стационар кабелли инернет учун ҳар ой 25 рубль қўшилади. Жами бир йилда 300 рубль. Айни пайтдаги статистик маълумотга кўра, бу интернет учун битта нуқта харажатларининг тахминан 5 фоизини ташкил этади. Ҳозир бундай харажатлар йилиги 6 минг рубльни ташкил қилмоқда”, - дея хабар бермоқда ТАСС Федотовга асосланиб. У гап абононет тўлови эмас, балки интернетдан фойдаланувчи икки марта тўловни амалга ошириши ҳақида кетаётганлигига аниқлик киритди.

РҲИнинг тахминича, ҳар йили бу орқали абонентлардан 860 миллион доллар йиғилади. Бу маблағ ҳуқуқ эгалари ўртасида бўлинади. "Биз ушбу маблағ Россия рақамли бозорида фаолият кўрсатувчи ҳуқуқ эгаларининг барча харажатларини қоплайди. Гап кино, мусиқа ва адабиёт ҳақида кетмоқда”, - дейди Федотов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1