my5
all

Девор орасидаги яширин тармоқ

ЖИНОЯТ 08.08.2019, 11:57
1803
Девор орасидаги яширин тармоқ

Мажбурий ижро бюроси Чуст тумани бўлими томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари жараёнида электр энергияси тармоқларига ўғринча уланиб, фойдаланиш ҳолатларини фош этмоқдалар.

Жумладан, тумандаги “Варзигон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хонадонларнинг бирида электр энергиясидан фойдаланиш қонунийлиги ва тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан ўтказилган тадбирда ноқонуний ҳолат ошкор бўлди.

Аниқланишича, хонадон эгаси Т.Ҳасанов гўёки ҳеч ким билмайди ёки кўрмайди, деб электр ҳисоблагичдан ташқари девор орасидан яширин тармоқ тортиб фойдаланиб келган. Олиб борилган тезкор ўрганиш жараёнида истеъмолчининг бу қилмиши ошкор бўлиб, юзи шувут бўлди.

Ушбу ҳаракати билан фуқаро ўғринча электр энергия тармоқларидан фойдаланиши туман электр тармоқлари корхонасига 31536 кВт соат электр энергияси, 7.884.000 сўм зарар етказади.

Фуқаро амалдаги МЖтК нинг 101-моддасида назарда тутган ҳуқуқбузарлик содир этиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42