1

Instagram фотохизмати янги бешта фильтрни ишга туширди

HI-TECH 18.12.2014, 17:52
Instagram фотохизмати янги бешта фильтрни ишга туширди

Видеороликлар ҳамда расмларни жойлаштириш бўйича фойдаланувчилар орасида анчагина машҳур Instagram контентни таҳрир қилиш учун янги бешта фильтрни ишга туширди, дея хабар бермоқда lenta.ru.

“Instagramнинг ушбу оригинал фильтрлар ёрдамида сифати паст расмларни компенсация қилишга мўлжалланган бўлиб, одамга расмлардан завқланиш имкониятини беради. Янги фильтрлар кўздан узоқ ва сезиладиган бўлиб, сифатли тасвирлардан фойдаланади”, - деб ёзилмоқда Instagramда.

Янги фильтрлар Slumber, Crema, Ludwig, Aden ва Perpetua деб номланади.

Instagram бир ойда 300 миллион фойдаланувчиларни қамраб олади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1