1

Android 2015 йилда автомобиллар учун операцион тизимни тақдим этади

HI-TECH 19.12.2014, 13:34
Android 2015 йилда автомобиллар учун операцион тизимни тақдим этади

Android 2015 йилда Apple'дан сўнг автомобиллар учун операцион тизимини тақдим этади, хабар бермоқда Reuters ўз манбаларига асосланиб.

"Транспорт воситалари Android тизими билан телефонга уланган бўлиши шарт эмас", - дейилади манбада.

Android'га эгалик қилувчи Google компанияси янги тизим орқали автомобил саноатида ўз ўрнини мустаҳкамлашни истайди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Apple компанияси автомобилларда iPhone'дан фойдаланишни яхшилаш мақсадида CarPlay функциясини ишга туширган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1