Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қўқон шаҳрида бу йил биринчи маротаба ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг асосий тадбирларида иштирок этиш учун Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, ҳудудда иш бошлаган саноат корхоналари фаолияти билан танишиши, вилоят фаоллари, зиёлилар билан мулоқот қилиши ҳам кутилмоқда.