Ўзбекистонда 5−7 январь кунлари ҳаво ҳарорати +15 даража иссиққача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Uz24.uz» хабар берди.
Кундузги ҳарорат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида + 17 даражагача, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида эса +18 даражагача кўтарилиши мумкин. Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида ҳаво кундузи +13 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.