1

Давлатлараро чeгарани дeмаркация қилиш бўйича Ўзбeкистон-Тожикистон музокаралари бўлиб ўтди

СИЁСАТ 28.10.2019, 17:15
Давлатлараро чeгарани дeмаркация қилиш бўйича Ўзбeкистон-Тожикистон музокаралари бўлиб ўтди

2019 йилнинг 24-27 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

 

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини демаркация қилишнинг норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлари лойиҳалари ҳамда 2020 йилдаги учрашувларнинг режа-жадвали келишиб олинди.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатларни тасдиқлаш учун Қўшма демаркация комиссиясига киритиш тўғрисида келишувга эришилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Тожикистон Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Азизмамад Каримзода учрашув Баённомасини имзоладилар.

Учрашув дўстона ва ҳамжаҳитлик руҳида бўлиб ўтди.

Келишувга кўра Қўшма демаркация комиссиясининг биринчи йиғилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1