1

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар ташкилотининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

СИЁСАТ 30.10.2019, 20:11
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар ташкилотининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Куни кеча Тошкентда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар ташкилотининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда “Адолат” СДП Тошкент шаҳар ташкилотининг ҳисобот даврида партиянинг Сайловолди дастури ижросини таъминлашдаги фаолияти, тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Кенгаш раисининг Баҳром Валиев ўз маърузасида конференция иштирокчиларига ҳисобот даврида партия аъзолари сонини ошириш, партия мафкурасини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида партиявий позицияларни илгари суриш, партия фаолиятини янада такомиллаштириш борасида қатор ижобий ишлар қилинганлиги билан бир қаторда, ҳудуд салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш имкониятлари мавжудлигини қайд этди.  

Маълум бўлишича, бугунги кунда сайловларда муносиб иштирок этиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 12 депутатлик ўрни учун 120 дан ортиқ партия фаоллари кўриб чиқилди ва ўрганилган. Бу жараёнда Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлиги учун 300 дан ортиқ, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлиги учун 1000 мингга яқин номзодлар шаклантирилди ва улар билан партия раҳбар кадрларининг суҳбатлари ташкил этилиб, партия топшириқлари берилиб, уларнинг салоҳияти ўрганилган.

Бугунги кунда партия Тошкент шаҳар ташкилоти ўз сафига 22 мингдан зиёд аъзони бирлаштирган бўлиб, улардан 370 нафари бошланғич партия ташкилотларига бирлашган.

Пленум иштирокчиларига қарата Ўзбекистондаги янги сайлов жараёни партия учун катта синов ва масъулият эканлиги, ушбу жараёнга барча партия аъзоларини ва партия ташкилотларини жалб этиш ҳамда 2014 йил натижаларига нисбатан юқори натижаларга эришиш зарурлиги қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1