1

Марсда 12 йил аввал йўқолган қурилма топилди

HI-TECH 17.01.2015, 12:27
Марсда 12 йил аввал йўқолган қурилма топилди

NASA мутахассислари HiRise камераси ёрдамида Марсда 2003 йил 25 декабрь куни йўқолиб қолган «Бигл-2» космик қурилмасини топди, дея хабар бермоқда daryo.uz «Корреспондент.net»га асослнаниб.

Аввалроқ қизил сайёрада ҳаёт белгиларини қидириш учун жўнатилган модул қўниш чоғида ҳалокатга учрагани тахмин этилган эди. Энди унинг дастлаб режалаштирилган майдондан олти километр нарироққа муваффақиятли қўнгани маълум бўлди.

Бироқ қуёш панелларини очувчи моторда носозлик юзага келиб, улар очилмай қолган ва радиоантенналар ҳам ишламаган. Шу тариқа, Ер билан алоқа йўқолган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1