1

Ҳукумат депутатларнинг талабини инобатга олмаса Давлат бюджети қайтарилади

СИЁСАТ 20.11.2019, 09:51
Ҳукумат депутатларнинг талабини инобатга олмаса Давлат бюджети қайтарилади

Айни кунларда Қонунчилик палатасида 2020 йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси депутатлар муҳокамасидан ўтмоқда.  Депутат Расул Кушербаев  ўзининг телеграмдаги каналида бюджет лойиҳасига депутатларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб, бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш устида Ҳукумат билан музокаралар олиб борилаётганини ёзмоқди.

" Масалан, ҳамкасбимиз Абдурашид Абдуқодиров ҳукуматдан барча ўрта таълим мактабларига етарли миқдорда лаборатория жихозлари билан таъминлаш  ва эскирган ўқув ускуналарини алмаштириш бўйича маблағларни кўпайтиришни талаб қилмоқда. Камина ўз ўрнида сайловолди дастурдаги режамдан келиб чиқиб, барча таълим муассасаларини оптик толали интернет алоқа воситаси билан таъминлаш учун етарли маблағ кўзда тутилишини шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар томонидан фуқароларнинг кўчмас мулклари бузилиши натижасида ҳамон қоплаб берилмаган компенсация пулларини марказий бюджет ҳисобидан бўлса ҳам тўлаб бериш учун алоҳида маблағ ажратилишини сўрамоқдаман, деб ёзади депутат ўз блогиди.

Халқ вакилига кўра,  депутатлар тиббиёт, қурилиш, транспорт, солиққа тортиш билан боғлиқ масалаларда бюджет лойиҳасини "корректировка" қилишмоқда. Талабларга  ҳукумат кўнмаса лойиҳа депутатлар томонидан ўтмаказилмайди. Агар ҳаммаси жойида бўлса пайшанба куни 21 ноябрда депутатлар ялпи мажлисда 2020 йил учун Давлат бюджетини қабул қилишлари мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1