1

«Вафель чизмаси» нима? (Видео)

HI-TECH 25.11.2019, 12:12
Теглар: вафель чизмаси, Хушнудбек Худойбердиев
«Вафель чизмаси» нима? (Видео)

Нафақат ҳайдовчиларни, балки кўпчилик пиёдаларни ҳам шу савол қийнаётган бўлса керак. Бу чизиқлар тирбандлик пайдо бўлиш хавфи бор пайтларда чорраҳага тиқилиб кирадиган ҳайдовчилардан сақланишга ёрдам беради. Ушбу чизма ҳақида батафсил тушунча берувчи маълумот ва видео лавҳани Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм каналига жойлади.

Умумий қоидага кўра, ушбу сариқ чизиқлар устида тўхташ мумкин эмас, фақат айрим ҳолатларда ўнг ёки чап томонга бурилаётганда тўхташ мумкин (масалан, пиёдаларни ўтказиб юбориш).

Шунингдек, ушбу чизиқ яшил ўчиб ёнаётган пайтда ёки сариқда чорраҳага кириб келадиган ҳайдовчилардан ҳам огоҳликни талаб қилади. Яъни светофорнирнг қизил чироғи ёнгунгача чорраҳадан тўлиқ ўтиб кетишга кўзи етмаган ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлади, йўқса жаримага тортилади. Айни мана шунақа «сариқ аралаш қизилда кириб келиш» ортидан чорраҳаларда кўплаб ЙТҲлар содир этилади ёки тирбандликлар ҳосил бўлади.

Бундай чизиқлар ўтган йили Россияда ҳам пайдо бўлган, ушбу видеода янги қоида қисқача тушунтирилган. Видео:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1