1

Ўзбекистон аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидениедан фойдаланмоқда

HI-TECH 26.01.2015, 09:42
Ўзбекистон аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидениедан фойдаланмоқда

Давлат алоқа қўмитаси Коллегиясининг 2014 йил якунларига бағишланган йиғилишида айтилишича, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидение билан таъминланган: Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий, Қашқадарё вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг кўпчилик ҳудудларида юқори сифатли рақамли телевидение хизматлари йўлга қўйилган деб хабар беради kun.uz.

Рақамли телевидениега ўтиш Давлат дастурига кўра, 2015 йил охирига қадар юқори қувватга эга 84 узатгич ўрнатилиб, уларнинг ёрдамида 90 фоиз аҳоли қамраб олинади.

Рақамли телевидениега босқичма-босқич ўтиш 2017 йили ниҳоясига етиши айтилмоқда.
Илгариги статистик маълумотларга қараганда, 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра рақамли телевидение хизматлари 45 фоиз аҳолини қамраб олган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1