1

Грегори Копли Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

СИЁСАТ 19.12.2019, 11:48
Теглар: АҚШ, Қуролли Кучлар
Грегори Копли Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясига халқаро кузатувчи – Америка Қўшма Штатлари халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли ташриф буюрди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти. 

Грегори Копли стратегик масалалар ва тарих бўйича 32 китоб ҳамда мингдан зиёд мақола, лекциялар муаллифи ва ҳаммуаллифидир.

Меҳмон даставвал Қуролли Кучлар академияси фаолияти билан яқиндан танишди. Шундан сўнг сайлов участкасида бўлиб, у ерда сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликларни кўздан кечирди. Сайлов жараёнида ошкоралик ва демократик тамойилларнинг таъминланиши борасида ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олди. 

Ташриф давомида Грегори Копли ва Қуролли Кучлар академияси масъул вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳарбий таълим ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди. 

Хусусан, Қуролли Кучларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий таълимни ривожлантириш борасидаги истиқболли чора-тадбирлар, бу борада ҳориж давлатлари билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари  ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Шарҳлар

АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
АҚШда энг замонавий "кўринмас" бомбардимончи самолёт намойиш этилди

03.12.2022, 12:40

АҚШ янги B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини намойиш этди. Самолёт жаҳондаги илк олтинчи авлод бомбардимончиси ҳисобланади, дея ёзмоқда "zamon.uz".Унинг намойишида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этган."Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1