1

Олимлар жигари нотипик тарзда ишлайдиган беморларни пирфенидон билан даволаш усулини ихтиро қилишди

САЛОМАТЛИК 18.02.2015, 11:46
Олимлар жигари нотипик тарзда ишлайдиган беморларни пирфенидон билан даволаш усулини ихтиро қилишди

Жигар - инсон танасидаги муҳим ва беор аъзолардан бири саналади. У жиддий зўриқишарга чидамли, шу билан бирга тез фурсатда қайта тикланувчи аъзо. Бироқ баъзида, жигарда муаммо пайдо бўлади ва уни касаллик таъсири ва касалликнинг ўзидан қандай даволашни ўйлашга эҳтиёж сезилади. Бу аъзо инсон саломатлигини белгиловчи муҳим аъзолардан бири бўлиб, ундаги касаллик ва касаллик асорати инсон ташқи кўринишига, руҳий ҳолатига таъсир қилмай қолмайди. Жигар саломат бўлса инсон узоқ йиллар саломатликда ҳаёт кечириши мумкин. Агар касалликка чалинган жигар ўз вақтида даволанмаса жиддий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.  

Кўплаб беморларнинг бахтига “INTERMYUN INK” тиббиёт ходимлари томонидан жигари нотипик тарзда ишлайдиган беморларни пирфенидон билан даволаш усули ихтиро қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу ихтиродан тиббиётда, хусусан жигар функциялари биомаркерларининг аномал даражаларини намоён қиладиган беморларни пирфенидон билан даволашда фойдаланилади. Унинг вазифаси 5-метил-1-фенил-2- (1H)-пиридон ("pirfenidon")терапияси билан боғлиқ жигар функциясининг бузилишларини камайтиришнинг янги усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Америкалик олимлар Брадфорд Уиллямсон Зиглер; Швартсберг Хавер ушбу даволаш усули учун Ўзбекистонда IAP 04996 рақамли патент олдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1