1

Ўзбек олимлари спортчиларнинг психологик ташхисини ўтказишга мўлжалланган “PSI -10” EVM дастури ишлаб чиқишди

HI-TECH 27.02.2015, 14:27
Ўзбек олимлари спортчиларнинг психологик ташхисини ўтказишга мўлжалланган “PSI -10” EVM дастури ишлаб чиқишди

Олимлар З.Гаппаров ва О.Перевалов спортчиларнинг психологик ташхисини ўтказиш учун мўлжалланган 10 та психологик тестдан иборат “PSI -10” EVM дастурини ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти маълумот бермоқда.

Дастур спортчиларни танлаш, ўзига хос техник-тактик маҳоратини ривожлантириш, мураббий ва спортчи ўртасидаги ўзаро муносабатларни шакллантириш масалаларини ҳал қилиб, барча спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотларини такомиллаштириш орқали республика терма жамоаларини психологик таъминлаш учун, шунингдек талабалар, магистрантлар, докторантлар ва ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларини олиб боришлари учун қўлланилиши мумкин.

Спорт психодиагностикаси- спорт психологиясининг амалий бўлими. Кўплаб кўрсатмалар ва психологик аломатларни қадимги араб мутафаккирлари Ибн Сино, Ал-Беруний ва Ибн Рашид асарларида учратиш мумкин.

1921-йилдан бошлаб швейцариялик психиатор Г.Роршах томонидан “психодиагностика атамаси мустақил илмий фан сифатида фанга киритилди, бироқ унинг муаммолар мажмуи одамзотнинг пайдо бўлиши, унинг тафаккури ва имкониятларига боғлиқ бўлган.

Ушбу дастур учун муаллифлар № DGU 02922 рақамли гувоҳнома олдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1