1

Mouse-Box — ҳам компютер сичқончаси, ҳам компьютер

HI-TECH 03.03.2015, 15:43
Mouse-Box — ҳам компютер сичқончаси, ҳам компьютер

Одатда сичқонча компютерга уланади ва барча ишлар ана шу кичик техник мослама ёрдамида амалга оширилади. Эътиборингизга ҳавола этилаётган бу сичқонча компьютер ўрнини ўзи боса олади, десак муболаға бўлмайди. Польшалик олимлар томонидан яратилган Mouse-Box компютер сичқончасини мини-компютер дейиш мумкин.

Mouse-Box ташқи жиҳати ва дизайнидан бошқа сичқончалардан фарқ қилмайди. Бироқ у ARM Cortex тўрт ядроли протсессор, 1,4 GGts тактли частота ҳамда 128 Gb ҳажмли хотирага эга.

У икки USB -порти ва бир Micro –USBга эга. Қурилма дисплейга уланиш учун HDMI интерфейси, шунингдек, симсиз Wi-Fi тармоққа уланиш учун маълумотлар узатиш модули билан жиҳозланган.

Махсус гиламчаси бир вақтнинг ўзида уни ыувватлантириб туради. Mouse-Box шунчаки сичқонча ҳамда алоҳида компютер сифатида фойдаланиши мумкин. Айни вақтда олимлар жамоаси ушбу компьютер сичқончасини ишлаб чиқариш учун муносиб шерик излашмоқда.

Манба: uz.infocom.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1