АсосийSport

Михаэль Шумахернинг ўғли Мик "Формула-4" тестлари чоғида автохалокатга учради

"Формула-1"нинг етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахернинг ўғли Мик Шумахер "Формула-4" мусобақасига тест топшириш чоғида автохалокатга учради. Бу ҳақда Day.Az нашри маълумот бермоқда.

15 ёшни қарши олган Мик Лаузицринг автодромида тезликни 160км. /соатга оширгани боис унинг улови тиқилиб қолган. Маълумотларга кўра, Мик жароҳатланмаган. Айни мусобақада унинг онасининг қизлик фамилияси бўлмиш Бетч фамилияси билан иштирок этмоқда.

Ҳозирда у ўзининг Швейцариядаги уйида дам олиб, даволанмоқда. 

    Бошқа янгиликлар