1

Ўзбекистонда тиш протезларининг маҳаллий андозаси тайёрланади

САЛОМАТЛИК 20.03.2015, 14:12
Ўзбекистонда тиш протезларининг маҳаллий андозаси тайёрланади

Тошкент Давлат стоматология институти олимлари саноат маҳсулотларига оғиздан олинмайдиган ва бураб ўрнатиладиган тиш имплантатининг маҳаллий моделини тайёрлашади ва саноат усулида ишлаб чиқаришади. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, мазкур маҳаллий даволаш ва ишлаб чиқариш бугунги кундаги мавжуд нарҳни бир неча баробар камайтириши мумкин. Бу ҳақда uz24.uz Uzbekistan Today ахборот агентлиги маълумотлари асосида хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологияни ривожлантириш координацияси бўйича Қўмита томонидан молиялаштириладиган 2015-2016 йилларда олиб бориладиган инновацион лойиҳалари доирасида бу йўналишдаги зарур илмий изланишлар олиб борилади. Тошкент Давлат стоматология институти ректори, профессор Ниғмон Хабилов ушбу лойиҳага раҳбарлик қилади.

Шуни қайд этиш жоизки, оғиздан олинмайдиган ва бураб ўрнатиладиган тиш имплантатининг биринчи маҳаллий андозасига 2014 йили патент олинган эди. У мазкур йўналишдаги ишларга асос бўлади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1