АсосийSport

Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

Жорий йил 1-9 апрель кунлари ўспиринлар ва ўсмирлар ўртасида қиличбозлик бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатида 104 дан зиёд мамлакатдан 1200 нафардан ортиқ спортчининг иштирок этиши маълум бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот агентлиги хабар беради.

– Тошкентда қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати юқори даражада ўтказилиши учун барча шароитлар яратилган, – деди Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг раиси Собиржон Рўзиев. – Уни ташкил этишда Халқаро қиличбозлик ферерацияси катта ёрдам кўрсатмоқда.

Мамлакатимизга ташриф буюрувчи делегациялар раҳбарлари ҳамда спортчиларни кутиб олиш ишлари билан сайёҳлик компанияларидан бири шуғулланади. Мусобақа иштирокчилари пойтахтимиздаги энг яхши меҳмонхоналарга жойлаштирилади.

– Меҳмонларни шаҳримиздаги театр, музей ва боғлар ҳамда бошқа маданий муассасалар билан таништирамиз, – деди С. Рўзиев.

Мусобақа иккита спорт зали – бадиий гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда унинг ёнида жойлашган ёпиқ теннис кортлари залида ўтказилади. 

 

    Бошқа янгиликлар