Бугун Тошкентда бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олади

СПОРТ 30.03.2015, 15:59
Бугун Тошкентда бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олади

Тошкент шаҳридаги “Чорсу” спорт мажмуасида жорий йилнинг 30 мартидан 5 апрелига қадар 2001-2002 ва 2003-205 йилларда таваллуд топган ўсмирлар ўртасида бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради sports.uz нашри.

Мазкур мусобақада юртимизнинг турли гўшаларидан 100 дан ортиқ ёш спортчилар иштирок этишади.

Мусобақалар 5 йўналишда бўлиб ўтади:

Йигитлар – индивидуал

Қизлар – индивидуал

Йигитлар – жуфтлик

Қизлар – жуфтлик

Қиз ва йигит – жуфтлик (микст)

Мусобақа натижалари билан сайтимиз орқали танишиб олишингиз мумкин. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1