1

Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин телефон орқали коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди

СИЁСАТ 17.03.2020, 09:07
Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин телефон орқали коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақдаги хабар Россия ҳукумати сайтида берилди.

Музокаралар давомида янги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди. Михаил Мишустин давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 18 март соат 00:00 дан 2020 йил 1 май соат 00:00 гача чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияга кириши вақтинча чекланиши жори й этилганини маълум қилди.

Унга кўра, киришга чеклов Россиядаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимларига, халқаро автомобиль транспорти ҳайдовчиларига, ҳаво, денгиз ва дарё кемалари экипажларига, халқаро темир йўл қатновидаги поезд ва локомотив бригадаларига, расмий делегациялар аъзолари ҳамда дипломатик, расмий, яқин қариндоши вафоти муносабати билан расмийлаштирилган оддий шахсий визаларга эга бўлган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. 

Телефон орқали суҳбат чоғида Михаил Мишустин Россия томонидан кўрилаётган чоралар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига мос келишини ва бу вақтинчалик эканлигини билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1