Бугун, 1 апрель куни “Ўзбекистон” спорт саройи ҳамда Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар республика ихтисослашган олимпия захиралари спорт мактабида қиличбозлик бўйича 17 ёшгача ўсмирлар ва 21 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати старт олади. Бу ҳақда sports.uz нашри хабар беради.
2014 йилнинг 21 ноябрь куни Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгрессида 2015 йилги жаҳон чемпионати илк бор Тошкент шаҳрида ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилган эди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ҳамда қатор тегишли вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган бу мусобақада дунёнинг юздан ортиқ давлатларидан 1500 нафарга яқин ёш қиличбозлар шахсий ва жамоавий ҳисобда рапира, шпага ва сабляда медаллар учун кураш олиб боришлари кутилмоқда.
Бугун 16:30да Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар республика ихтисослашган олимпия захиралари спорт мактабида мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилса, 18:00да турнирнинг танталали очолиш маросими бошланади.
Мусобақалар 9 апрелгача давом этади.





