1

Ўзбекистонда гриппга қарши юқори таъсирчан восита яратилди

САЛОМАТЛИК 01.04.2015, 15:02
Ўзбекистонда гриппга қарши юқори таъсирчан восита яратилди

Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик А.Содиқов номидаги биоорганик кимё институтида “Рустан” дориси ишлаб чиқилди, дея хабар беради 12news.uz  нашри.

Мазкур дори самарадорлиги бўйича замонавий тиббиётда гриппга қарши кенг қўлланилади. Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигининг маълумотларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари ва тиббий техника сифати устидан назорат бош бошқармаси томонидан Тошкентдаги етакчи клиникалардаги синовлар натижасига кўра уни тиббиётда кенг қўллаш учун рухсат берилган.

“Правда Востока”  нашрининг ёзишича, “Рустан” дорисининг таъсири Россия вирусологлари томонидан тадқиқотлар ўтказилган. Дори безарар ва ножўя таъсирлари кузатилмаган, касаллик дори қабул қилингандан беш кундан кейин ўтиб кетади.

Шунингдек, нашрнинг ёзишича, институтнинг тажриба базасида янги дори воситасини ишлаб чиқариш бошланди. Унга хомашё сифатида республикада ўсадиган сумах барглари хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1