Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли полвонлари Туркияда ўтказиладиган нуфузли Гран-при турнирида иштирок этиш учун Истамбул шаҳрига жўнаб кетишди. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар бермоқда.
Ўтган ҳафта якунида айнан Туркияда эркин кураш бўйича нуфузли мусобақа ўтказилиб, унда терма жамоамиз аъзолари совриндорлар сафидан жой ола билишмаганди. Эндиги умидимиз юнон-рум кураши усталаридан. Туркиядаги халқаро турнир 4-5 март кунлари бўлиб ўтади.
ТУРКИЯГА ЙЎЛ ОЛГАН ДЕЛЕГАЦИЯМИЗ ТАРКИБИ:
59 кг – бу вазн тоифасида биздан ҳеч ким иштирок этмайди
66 кг – Элмурод Тасмуродов, Александр Лохов
71 кг – Жаҳонгир Зиёев, Фазлиддин Номозов
75 кг – Нурбек Хошимбеков, Дилшод Турдиев
80 кг – Жонибек Отабеков
85 кг – Рустам Ассакалов
98 кг – Аброр Мамасолиев, Дилшод Ҳакимов
130 кг – Мўмин Абдуллаев
Бош мураббий – Равиль Биктяков. Мураббийлар – Рустам Қудратов, Комил Фаткулин.





