1

ИИВ дезинфекцияни баҳона қилиб, хонадонларга кираётганлардан огоҳлантирмоқда

ЖАМИЯТ 19.03.2020, 20:06
Теглар: ИИВ, огоҳлик
ИИВ дезинфекцияни баҳона қилиб, хонадонларга кираётганлардан огоҳлантирмоқда

Маълумки, коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида мамлакатимизда карантин эълон қилинди. Оммавий ахборот воситалари аҳолига нафақат касаллик, ундан қандай сақланиш ҳақида, балки бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳам узлуксиз маълумот бериб бормоқда.  

Давлат идораларининг асосий вазифаларидан бири аҳоли ўртасида саросимага  йўл қўймаслик ва қисқа муддат ичида мазкур инфекциянинг тарқалишини тўхтатишдир. Бироқ шундай кимсалар борки, бундай вазиятдан ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишади. Уларнинг асосий нишони аҳолининг энг заиф қатлами бўлган қария ва болалар экани ачинарли ҳолат, албатта. Бу ҳақда ИИВ огоҳ этмоқда.

Катталар ишда бўлган вақтда болалар ва қариялар уйда ёлғиз қолишади. Улар жуда ишонувчан, шу боис нопок инсонлар учун алдаш қийинчилик туғдирмаслиги мумкин.  

Шунинг учун катта ёшдагилардан бегоналарни уйга киритмасликни илтимос қиламиз, хатто улар коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишларини ўтказишимиз керак, деган ҳолатда ҳам ишонмасликка чорлаймиз, чунки бу жиноят мақсадида келтирилган баҳона бўлиши мумкин.

Бу каби талаб билан уйингизга бирон бир кимса келган тақдирда “102” қисқа рақамига ёки ҳудудингизда фаолият юритувчи профилактика инспекторига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

Ўзингизни, ўз ҳаётингиз ва мулкингизни тажовузкорлардан асранг!

P.S. Шу ўринда юртдошларимизга эслатиб ўтамиз:

- асосланмаган маълумотларга ишонманг, хабарлар билан расмий манбалар орқали танишинг;

- ўткинчи ҳиссиётларга берилманг, ваҳима ва саросимага тушманг, бугунги ҳаракатларингиз оқибатида эртага танишларингиз ёки оилангиз олдида уялиб қолишингиз мумкин;

- вазиятдан фойдаланиб, шахсий манфаат йўлида ғараз мақсадларни кўзламанг, ҳар бир ноқонуний хатти-ҳаракатингиз учун жавоб беришингизни унутманг;  

- мамлакатимиздаги барқарорликни изидан чиқариш ниятида бўлган ёвуз ниятли кучларнинг ўйинчоғига айланиб қолманг. Унутмангки, ҳар бир ҳолат зудлик билан аниқланади, айбдорларга нисбатан қонуний тартибда қатъий чора кўрилади.

Барча саволларингиз бўйича алоҳида фаолият кўрсатаётган 1003 рақамли тезкор алоқа тармоғига мурожаат қилинг. Аниқ ахборотни ижтимоий тармоқлардаги @koronavirusinfouz расмий манзилидан билиб олишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1