Коронавируснинг яшаш даври қанча? Ҳавода бу инфекция қанча муддат тирик яшайди? Металда ва картон қоғоз юзасида-чи?
Ушбу саволлар ҳозирда кўпчиликни қизиқтирмоқда. Бу саволлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати мутахассис жавобларини эълон қилди.
Манбада айтилишича коронавирус инфекцияси:
Мис устида – 4 соат.
Картон устида – 24 соат
Пластик ва зангламайдиган пўлат устида – 72 соат
Ҳавода – 3 соат давомида тирик сақланади.
Айнан шу белгиланган давр мобайнида зарарланган юзалар одамлар учун хавфли бўлади. Шунинг учун мутахассислар биздан доимо қўлларимизни ювиб юришимиз ва гигиенага қатъий амал қилишимизни талаб қилишмоқда.