АсосийSport

Оксана Чусовитина Люблянада тенгсиз бўлди

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Оксана Чусовитина Словениянинг Любляна шаҳрида ўтган Жаҳон чақирув кубогининг навбатдаги босқичида ғолиб бўлди. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.

39 ёшли спортчимиз таяниб сакраш баҳсларида 14,600 балл жамғарди. Кучли учликдан мезбонлар вакиласи Тея Белак (14,412) ҳамда голландиялик спортчи Ноэль ван Клаверен (14,325) жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Чусовитина ўтган ойда Германиянинг Котбус шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича нуфузли Turnier der Meister World Challenge Cup 2015 мусобақасида ҳам тенгсиз бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар