1

“Ўзавтосаноат” ва Ford ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади

HI-TECH 14.04.2015, 14:07
“Ўзавтосаноат” ва Ford ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади

“Ўзавтосаноат” АК Россияда Ford автомобилларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва компаниянинг маҳсулотларини Россия бозорида сотиш учун жавобгар Ford Sollers компанияси билан музокара олиб борилмоқда, дея хабар беради Uzbekistan Today.

Ўзбекистон компанияси вакиллари Москвада бўлиб ўтган XVIII Россия автомобиль форуми доирасида ишлаб чиқарувчи-компаниялар харидлари бўйича директорлар ва биринчи даража таъминотчилари билан қатор музокаралар ўтказди.

“Ўзавтосаноат” АК вакиллари ишбилармонлари учрашуви доирасида мамлакатимиз корхоналарининг имкониятлари ҳақида сўзлаб, истиқболли ўзбек таъминотчилари ҳақида барча зарурий маълумотни тақдим этишди. Натижада, “ПСМА Рус” ва Ford Sollers компанияларининг вакиллари икки томонлама ҳамкорлик имкониятини ўрганиб чиқиши ҳақида келишувга эришилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1