АсосийЖАМИЯТ

Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги 4-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсга нисбатан қийноқ қўлланиб, ундан мажбурий кўрсатма олинаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан текширув бошланди.

'Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув бошланди'ning rasmi

Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур хабарлар юзасидан Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили муассасага ташриф буюриб, ҳолатни ўрганган.

Хусусан, мурожаатда тилга олинган шахс билан ҳоли суҳбат ўтказилиб, унинг сақланиш шароитлари, билдирилган важлар ҳамда танасида жароҳат излари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан 4-сон тергов ҳибсхонасининг айрим ходимларига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган. Шунингдек, мурожаатда қайд этилган шахсга нисбатан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар ва бошқа материаллар Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ процессуал қарор қабул қилиш учун Бухоро вилояти прокуратурасига тақдим этилган.

Омбудсман мазкур ҳолат юзасидан олиб борилаётган текширув ва ўрганиш ишларини ўз ваколатлари доирасида назорат қилиб боришини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:12

    Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:14

    Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди

    Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Фарғонада “Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилингани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:09

    Фарғонада “Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилингани аниқланди

    Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Суд тизимида коррупцияга қарши янги тузилма ташкил этилиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 08.06.2026 17:25

    Суд тизимида коррупцияга қарши янги тузилма ташкил этилиши мумкин

    Президент Шавкат Мирзиёев судларда комплаенс назорати тизими самарадорлигини оширишга оид тақдимот билан танишди.

    'Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 08.06.2026 12:24

    Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Ҳодиса ҳақида 8 июнь куни соат 13:50 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

    'Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 08.06.2026 12:21

    Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради

    Ҳодиса вақтида поезддаги йўловчилар орасида жабрланганлар бўлмаган.