2003 йилнинг октябрь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273 моддаси 5 қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қидирув эълон қилинган, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган, Термиз шаҳри К.Шодмонов кўчаси 45-“а” уйда яшовчи Бозорова Каромат Зайниддиновна 2020 йилнинг 9 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Жарқўрғон тумани ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб қўлга олинди.
Жиноят содир этган аёл қилган жинояти учун қонун олдида жавобгарлигини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасига топширилди.