Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини урган тошкентлик 27 ёшли аёл карантин сабаб қамоқхонага эмас уйига қамалди

ЖИНОЯТ 12.04.2020, 11:23
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини урган тошкентлик 27 ёшли аёл карантин сабаб қамоқхонага эмас уйига қамалди

Тошкентлик  27  ёшли аёл  2 апрель соат 12:30 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши жорий этилган карантин қоидаларини бузганлиги сабабли тумани профилактика инспектори Ф. Иброҳимов томонидан тўхтатилган. 

Инспекторнинг жамоат жойларида ниқобсиз юриш мумкин эмаслиги юзасидан берган оғзаки танбеҳига ва ниқоб тақиши ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмасдан ўз йўлида давом этган. Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириштирилаётганда аёл инспектор Ф. Иброҳимовга қаршилик қилиб, унга тан жароҳати етказиб, хизмат кийими ва алоқа воситаларига шикаст етказган. Бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини ҳақоратлаб, қўли билан уларни уриб, ҳужжатларни расмийлаштиришга йўл бермасдан бўлимдан чиқариб юборишни талаб қилган.

Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишича, 7 апрель куни аёл Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган ва 8 апрель куни унга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди карантин ҳолатини инобатга олиб, тошкентлик аёлга нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни лозим топди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1