1

Самарқандда 90 ёшли отани қаровсиз қолдирган 4 ўғилдан "алимент" ундирилди

ЖИНОЯТ 14.04.2020, 23:02
Самарқандда 90 ёшли отани қаровсиз қолдирган 4 ўғилдан "алимент" ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судида «ғайриоддий» иш кўриб чиқилди. Хусусан аср билан юзлашаётган отахон ўзининг 4 нафар ўғлини судга берган. Бу ҳақда вилоят суди судяси ёрдамчиси Шержаҳон Зайниддинов манбасига таяниб Кун.уз хабар берди.

ФИБ Самарқанд вилоят суди судьяси катта ёрдамчиси Шержаҳон Зайниддиновнинг маълум қилишича, ота-онанинг фарзандлар устидан даъво аризалари киритиши сўнгги йилларда кўпроқ учрамоқда.

Ушбу ишда ҳам 7 нафар фарзанднинг 90 ёшли отаси ўз ҳолидан бирор фарзанди ғамхўрлик қилмаётгани юзасидан судга мурожаат қилган.

Даъвогар Я.С. судда ғамхўрликка ўта муҳтож экани, 4 нафар ўғлидан бирортаси бирор марта хабар олмагани, қизларининг уйига ҳадеб бориш эса куёвларига ёқмаслигини маълум қилган.

Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида бир неча марта хабар қилинган бўлса-да ўғиллардан бирортаси келмагач, иш сиртдан кўриб чиқилди.

Судда даъвогарнинг кўрсатмалари исботини топиб, унинг кам таъминлангани, ўғиллари унга қарамаслиги маълум бўлиб, даъво қаноатлантирилди ва дарҳол ижрога қаратилди. Ўғиллардан отага белгиланган миқдорда пул ундириладиган бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1