1

Карантинда узоқ ўтириш саломатликка зарарми?

САЛОМАТЛИК 06.05.2020, 15:46
Карантинда узоқ ўтириш саломатликка зарарми?

"Карантинда узоқ ўтириш саломатликка зарар, энг аввало иммунитет сусайишига олиб келади", дейишмоқда. Карантиннинг фойда ва зарари ҳақида нималар дея оласиз?

Ушбу саволга бугун АОКА штабида ўтказилган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов жавоб берди.

Карантин — бу албатта осон бўлмаган жараён. Унинг энг асосий фойдаси — касалликни юқтирмаслик ва тарқалмаслиги.

 Зарари — камҳаракатлик албатта имунитетнинг сусайишига олиб келиши аниқ.

Шунинг учун шифокорларимиз валеологиянинг асосий тамойилларига риоя қилишни тавсия этишади:

  •  ҳовли ёки хонадон ичида жисмоний фаоллик, бадантарбия,

 

  • жойида туриб югириш,

 

  • "тренажор"лардан фойдаланиш,

 

  • хонани тез-тез шамоллатиб туриш.

 

  • Энг асосийси — тўғри овқатланиш.

 

Кам калорияга эга ва витаминларган бой овқатларни тановул қилиш мақсадга муофиқдир. Иммунитетни кўтариш учун маҳаллий табиий ўсимлик дори воситалиридан истеъмол қилиб туриш.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1