АсосийЖамият

ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олса бўладими?

Мусулмонлар идораси ушбу саволга жавоб берди.

'ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олса бўладими?'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олиш жоизми, саволига жавоб берди. 

Берилган жавобга кўра, сунъий интеллект воситаларидан, жумладан, ChatGPT каби платформалардан диний саволларга жавоб олиш амалиёти шаръий жиҳатдан жоиз эмас. Фатво маркази бу борадаги эътиборли жиҳатларни алоҳида таъкидлаб ўтган.

Хусусан, ChatGPT каби сунъий интеллект тизимлари айрим техник ва умумий соҳаларда маълумот беришда фойдали бўлиши мумкин. Бироқ диний масалалар нозиклик ва мутахассисликни талаб қилгани боис, бу каби платформаларнинг жавобларига суяниш нотўғри талқинлар ва хатоларга олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.

Қайд этилишича, баъзан бу каби тизимлар диний саволларга тахминий жавоблар бериши, айрим ҳолларда эса, мавжуд бўлмаган фиқҳий манбаларни ёки асарлардаги нотўғри маълумотларни келтириши мумкин. Шунинг учун бундай саволларни фақат шу соҳанинг билимдонлари — яъни, ишончли уламолар ва диний мутахассислар орқали ҳал этиш зарур экани алоҳида таъкидланган.

Шу боис Фатво маркази диний масалаларда сунъий интеллектга эмас, балки малакали уламолар ва мутахассисларга мурожаат этишни қатъий тавсия этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Япониядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:22

    Япониядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Миграция агентлиги муҳим тавсияларни эълон қилди.

    'Туркияда оғир аҳволда қолган вояга етмаган ўзбекистонлик фуқаро ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:10

    'Тошкент вилоятида поезд ва микроавтобус ЙТҲ содир қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:57

    Тошкент вилоятида поезд ва микроавтобус ЙТҲ содир қилди

    Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

    'Эрондаги чекловлар сабаб Дубай ва Шарм эл-Шайхга рейслар жадвали ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:37

    'Бухорода 1 июлдан сув нархи ошади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:34

    Бухорода 1 июлдан сув нархи ошади

    Бухорода 1 июлдан бошлаб ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар ишга тушади.

    'Тошкент вилоятида 3 нафар бола сувда чўкиб, вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42