1

Андижонда 21,7 минг АҚШ долларини ноқонуний муомалага киритган шахслар ушланди

ЖИНОЯТ 08.05.2020, 10:45
Андижонда 21,7 минг АҚШ долларини ноқонуний муомалага  киритган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.З., М.И. ва Д.Т.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ж.Б.нинг банк пластик картасида бўлган 230 млн сўм пулини 4 фоиз устама олиб қолиш шарти билан нақдлаштириб бериб, эвазига 21 775 АҚШ долларини ҳар бир АҚШ долларини 10 140 сўмдан ҳисоблаб 220,8 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Бу ҳақда Darakchi.uz га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар И.З., М.И. ва Д.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1