my5
all

“Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилинади

СИЁСАТ 25.05.2020, 21:33
652
“Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилинади

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Пандемия даврида темир йўл орқали юк ташишга талаб кескин кўпайган. Хусусан, халқаро юк ташувларида темир йўлнинг улуши 75 фоиздан 87 фоизга ошди. Бу хизматлар сифатини яхшилаш ва таннархни тушириш орқали мижозларни кўпайтириш учун яхши имконият.

Лекин, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида асосий воситаларнинг эскиргани, жамият таркибида носоҳавий активларнинг кўплиги асосий фаолиятни ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.

Шу боис, “Ўзбекистон темир йўллари” таркибидаги носоҳавий корхоналарни оптималлаштириш, тарифларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш, вагон ва локомотив паркини янгилаш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда автотранспортда халқаро юк ташувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Сўнгги уч йилдаги ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда халқаро юк ташувчи транспортлар сони 3 баравар ошди, юкларни ташишда маҳаллий корхоналарнинг ташқи савдодаги улуши 37 фоиздан 48 фоизга етди.

Маҳаллий ташувчиларнинг қатновлар сонини янада ошириш, ташқи савдода уларнинг улушини 60 фоизга етказиш чора-тадбирлари белгиланди. Битта юк транспорти беш нафаргача аҳоли бандлигини таъминлаши, бу тармоқда 30 мингта янги иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ички йўналишларда қатнайдиган автобусларни янгилаш, бундай корхоналарни барқарор молиявий ресурс билан таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

“Қамчиқ” довонида муқобил туннель қурилишини ўз ичига олувчи “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.

Мутасаддилар транспорт соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ҳисобот берди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+38° переменная облачность
Валюта курси
10194.96
USD 10.23
11518.27
EUR 62.49
143.88
RUB 1.4