Кеча оқшом, 3 май куни маҳаллий вақт билан соат 23:50 да Uzbekistan airways авиакомпаниясининг Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди, дея хабар қилди Транспорт вазирлиги.
Хорижий давлатларда оғир аҳволда қолган фуқароларни Ватанга олиб келиш бўйича тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ БАА га амалга оширилган рейс билан 271 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.
Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.