АсосийБу қизиқ

Бугун ҳам аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” 6 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

'Бугун ҳам аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Устюртда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор айтилган. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3, -2 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлиши айтилган.

    Бошқа янгиликлар