AsosiyJamiyat

Фарғонада дарахт кўчатлари омборида ёнғин юз берди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида дарахт кўчатлари сақланадиган омборда ёнғин чиқди.

'Фарғонада дарахт кўчатлари омборида ёнғин юз берди'ning rasmi

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида 23 февраль куни соат 13:24 да “112” тизими ариза дарахт кўчатлари сақлаш омбори ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармасидан 7 та қутқарув бўлинмаси техникаси воқеа жойига соат 13:30 да етиб борган. Ёнғин соат 13:42 да қуршаб олиниб, соат 14:20 да батамом ўчирилган.

Расмий маълумотга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

    Boshqa yangiliklar