Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Николья Анелька Ҳиндистоннинг “Мумбай Сити” клубида тўп сурмоқда. Анелька ҳинд диёрида ўтказган вақти тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Тўғриси, мен Ҳиндистонга боришни истамаяпман. Негаки, бу мамлакатда футбол мен ўйлаганчалик эмас. Пул кўп. Жамоа хўжайинлари катта сармоялар киритмоқда. Бироқ савиядан дарак йўқ. Ҳиндистондагилар учун миллионлар ўйинни шунчаки эрмакдир. Мен бундай муҳитда футбол ўйнашга ўрганмаганман, - дейди Анелька.





