АсосийСОҒЛИҚ

Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус

Эбола вируси нима ва у қандай тарқалади?

'Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус'ning rasmi

Эбола — кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирусли касаллик бўлиб, кўп ҳолатларда ўлимга олиб келади. У инсонга қон, қусуқ ва бошқа тана суюқликлари орқали юқади.

Мутахассислар маълумотига кўра, касаллик илк бор зарарланган ҳайвонлар, айниқса мевахўр кўршапалаклар орқали инсонга ўтади. Симптомлар 2 кундан 21 кунгача бўлган муддатда пайдо бўлиши мумкин.

Эболанинг дастлабки белгилари гриппга ўхшайди: иситма, бош оғриғи ва чарчоқ. Кейинчалик қусиш, ич кетиши, аъзолар фаолиятининг бузилиши ва баъзи ҳолатларда ички ёки ташқи қон кетиши кузатилади.

ЖССТ маълумотига кўра, Эболага қарши аниқ даво ҳозирча йўқ. Ўртача ўлим даражаси тахминан 50 фоизни ташкил этади. Айрим штаммлар учун вакцина мавжуд, аммо "Bundibugyo" турига қарши вакцина ҳали ишлаб чиқилмаган.

Сўнгги 50 йил ичида Африкада тахминан 15 минг киши Эбола қурбони бўлган. Конго Демократик Республикасидаги энг йирик эпидемия 2018–2020 йилларда кузатилиб, қарийб 2300 киши вафот этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эбола тизгинланмаяпти: авиақатновлар тўхтатилди, вирус эса тарқалишда давом этмоқда'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 25.05.2026 04:04

    'Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 07:12

    Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари

    Нафас машқлари стрессни бир неча дақиқада камайтириши мумкинлиги илмий тадқиқотларда тасдиқланмоқда.

    'Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:31

    Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?

    Ҳантавирус асосан кемирувчиларда учрайдиган вирус бўлиб, инсонга уларнинг сийдиги, ахлати ёки сўлаги орқали юқади.

    'Мияни узоқ йиллар фаол сақлашга ёрдам берувчи 3 оддий одат'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:10

    Мияни узоқ йиллар фаол сақлашга ёрдам берувчи 3 оддий одат

    Мутахассислар бунга ёрдам берувчи 3 асосий усулни тавсия қилди.

    'Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 17.01.2026 10:58

    Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади

    Ўзбекистонда сил ва ўпка касалларини сунъий интеллект орқали ташхислаш йўлга қўйилди.

    'Калифорниялик бола дунёда илк маротаба ген терапиясини қабул қилди'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 24.11.2025 15:02

    Калифорниялик бола дунёда илк маротаба ген терапиясини қабул қилди

    Бу касаллик одатда боланинг организми ва миясида қайтарилмас ўзгаришларга олиб келади, оғир ҳолларда эса беморлар 20 ёшга етмай ҳаётдан кўз юмади.