1

Наманганда зирак ўғриси қўлга тушди

ЖИНОЯТ 10.12.2015, 15:24
Наманганда зирак ўғриси қўлга тушди

Наманганда қўшнисининг уйида ёлғиз бўлган қизнинг зиракларини ўғирлаб кетган шахс жазога тортилди. Бу ҳақда  ИИВ матбуот хизматига таянган ҳолда  “uz24.uz” сайти хабар бермоқда.

Наманган вилояти Наманган тумани ички ишлар бўлимига 36 ёшли эркак киши мурожаат қилиб, қўшниларидан бири унинг уйига кириб ўғирлик содир этганлиги ҳақида хабар берган.

Маълум бўлишича, қўшниларидан бири унинг уйига кириб, уйда ёлғиз бўлган қизи  8-синф ўқувчисининг қулоғидан сариқ металлдан ясалган зиракларини ечиб олиб, воқеа жойидан яширинган.
Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни 34 ёшли фуқаро содир этгани тўлиқ фош қилинди ва у қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1