1

“MY5”да “Мухаббат тафти” ёки янги телесериал тафсилотлари

СУҒДИЁНА 10.12.2015, 15:36
“MY5”да “Мухаббат тафти” ёки  янги телесериал тафсилотлари

 

“Менинг юртим” телеканалида намойиш этилаётган, ҳинд киноижодкорлари томонидан тайёрланган “Муҳаббат тафти”  (“Исс Пяар Ко Кя Наам Доон?”) сериали илк бор 2011 йил 6 июнь Ҳиндистонда экран юзини кўрган.

Мазкур сериалда жамиятнинг ҳар бир қатлами аъзолари ҳақида сўз юритилади. Асосий урғу ҳинд миллий қадриятлари — оила, опа-сингил, ака-ука ва қариндош-уруғ ўртасидаги ўзаро муносабатларга қаратилади. Сериалнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг айрим жойлари машҳур “Соҳибжамол ва махлуқ” мультфильми сюжетларига ўхшаб кетади.

Фильм ҳақида қисқача

Кхуши Кумари Гуптанинг ота-онаси автоҳалокат сабаб дунёдан ўтади ва уни Лакхнау шаҳридаги қандолатчи оиласи асраб олади. У тутинган опаси Паялни жуда яхши кўради, бироқ кўнгилсиз бир ҳодиса туфайли у опасининг тўйи бузилишига сабабчи бўлиб қолади. Бу эса отасининг молиявий танг аҳволга тушишига ҳам сабаб бўлади. Қизлар ўзлари яшаб турган жойни тарк этиб, янги шаҳар ва янги тақдир ўйинлари сари йўл олишади. Кхуши ушбу вазиятдан қандай чиқади? Бузилган тўй оқибатида опа-сингилларнинг тақдири қай даражада ўзгариб кетади? Уларни олдинда яна қандай синовлар кутяпти? Арнав Сингх билан бўлган тасодифий тўқнашув унинг ҳаётини кескин ўзгартириб юборди. Жанжал билан бошланган бу учрашув икки ёш учун қандай синовларни ваъда қилади? Муҳаббатми ёки нафрат? Бу саволларга сериални кузатиб бориб жавоб топишингиз мумкин.

 

Бош роль ижрочилари ҳақида

Арнав Синх —  Барун Собти

1984 йил 21 август куни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида таваллуд топган.

Актёрлик фаолиятини  2008 йилдан бошлаган.

Шу кунгача 4 та фильм ва 4 та телесериалда суратга тушган.

Мазкур сериалда Арнав Синкх Райзода образини яратган.

Ушбу роли учун 2012 йил бир қатор юксак мукофотларни қўлга киритган, хусусан,

“Энг яхши актёр”, “Севимли янги иштирокчи”, “Энг моҳир иштирокчи”, “Севимли жуфтлик”, “Севимли кино юлдуз”, “Ойнаи жаҳондаги севимли жуфтлик”, “Энг машҳур актёр”, “ТВ драмадаги севимли актёр” каби номинациялар ғолибига айланган!

Кхуши — Санайя Ирани

1983 йил 17 сентябрь куни Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида таваллуд топган.

Модель, раққоса ва актриса сифатида фаолият юритади.

Кино оламига 2006 йил кириб келган.

Шу кунгача 5 та телевизион шоу, битта фильм ва 6 та телесериалда суратга тушган.

Санайя мазкур сериалда Кхуши Кумари Гупта ролини ижро этган.

Ушбу роли учун 2012 йил бир қатор юксак мукофотларни қўлга киритган, хусусан,

“Энг яхши актриса”, “Энг машҳур севимли актриса”, “Ойнаи жаҳондаги севимли жуфтлик”, “Йилнинг энг яхши кино юлдузи”, “Ойнаи жаҳондаги севимли актриса”

номинацияларининг мутлақ ғолибига айланган!

Газетамизнинг кейинги сонларида сериалнинг бошқа қаҳрамонлари ҳақидаги маълумотлар ва сериал ривожи билан танишишингиз мумкин.

 

 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1